«газ ва электр энергия» тегли мақолалар


Ўзбекистонда аҳоли учун «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
29 март 2023, 16:45 1

Ўзбекистонда аҳоли учун «свет» ва газ нархлари бу йил ошмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини 2023 йилда ошириш режалаштирилмаган. «Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, ижтимоий нормалар муҳокама қилиняпти», — деди вазир ўринбосари.

Газ ва электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта — Ўзбекистон президенти
6 феврал 2023, 21:23

Газ ва электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта — Ўзбекистон президенти

Президент иштирокидаги йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр соҳасида ўғирлик даражаси жуда юқори экани айтилди. Шавкат Мирзиёев энергетика назорати бўйича икки йил «фавқулодда тартибда» ишлаш вазифасини қўйди.

«Электр ёки газ қачон ўчганини эслолмайман». Хориждаги ўзбеклар йирик шаҳарларнинг энергия таъминоти ҳақида
9 декабр 2022, 00:01 1

«Электр ёки газ қачон ўчганини эслолмайман». Хориждаги ўзбеклар йирик шаҳарларнинг энергия таъминоти ҳақида

Ўзбекистонда биринчи қор ёғиши билан энергия тизими инқирозга юз тутди. Бунга асосан аҳоли сони ошиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Хориждаги йирик шаҳарларда ҳам шундай муаммо борми? Уларда ҳам газ ва «свет» тез-тез ўчадими? «Газета.uz» айни шу мавзуда чет элдаги ўзбеклар билан суҳбатлашди.

1 мартга қадар давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди
7 декабр 2022, 23:25

1 мартга қадар давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди

Президент Администрацияси раҳбари топшириғига асосан 2023 йилнинг 1 мартигача давлат муассасасига қарашли машиналарга газдан фойдаланишни вақтинча тақиқланади. Шунингдек, 2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти ва уни чакана сотиш учун акциз солиғи ундириш бекор қилинади.

Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси ўчди — Live
25 январ 2022, 11:16

Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси ўчди — Live

Тахминан соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг айрим ҳудуларида, шу жумладан Тошкент шаҳри электр энергиясида узилиш содир бўлди. Ҳозирча мобил алоқа ишламоқда. «Газета.uz» манбалари Ўзбекистон энерготизимида йирик авария содир бўлганини маълум қилди.

Президент — энергия таъминоти ҳақида: «Мен ўйлайманки, коррупция қилиш учун бу соҳани ислоҳ қилишмаган»
25 март 2021, 19:05

Президент — энергия таъминоти ҳақида: «Мен ўйлайманки, коррупция қилиш учун бу соҳани ислоҳ қилишмаган»

Шавкат Мирзиёев таъкидлашича, электр энергия ва газ соҳаси «коррупция қилиш учун ислоҳ қилинмаган». У 2021 йилда 5377 маҳаллада (60%) 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4000 та трансформаторларни таъмирлаш бўйича кўрсатма берди. Энергетика вазири ўтган 25 йиллик даврга қараганда сўнгги 4 йилда 2,5 бараварга кўпроқ электр тармоқлари қурилганини маълум қилди.

«Билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида
11 март 2021, 00:12

«Билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган» — Иномжон Тоғаев электр ва газ таъминотидаги қўшиб ёзишлар ҳақида

Иномжон Тоғаев Amerika Ovozi`га берган интервьюсида газ ва электр таъминотидаги нореал қарздорлик, уни аҳолига тўлатиш ҳолатлари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, «билса ҳазил, билмаса чин принципида ишланган». Шунингдек, Тоғаев АСКУЭ тизими ҳақида гапира туриб, «бу онлайн сўзи номига бор», деди.

Дониёр Ғаниев Энергетика вазирлиги раҳбариятидан истеъфога чиқишини сўради
11 январ 2021, 20:29

Дониёр Ғаниев Энергетика вазирлиги раҳбариятидан истеъфога чиқишини сўради

Қуйи палата депутати Дониёр Ғаниев энергия инқирози даврида уйини исита олмаган, фаровон ҳаётини таъминлашга имконияти бўлмаган одамларга ислоҳотларнинг нима кераги бор, деган саволни ўртага ташлади. У бунда айбдор раҳбарлар истеъфоси энг мақбул йўл эканини қайд этди. «Аслида демократик давлатларда бундай инқирозлар ортидан раҳбарлар ўз ихтиёри билан истеъфо беради», — деди депутат.

«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди
28 декабр 2020, 13:25

«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди

Уйида газ ва свет йўқ 10 дан ортиқ хотин-қизлар Қўқон шаҳар ҳокимияти олдидаги йўлни тўсиб қўйди. Таъкидланишича, мутасаддилар уларнинг сўзларини эшитмаяпти. Йўлни бўшатишни сўраган ҳайдовчиларга қарата аёллар, — «уриб кетишингиз мумкин, барибир уй совуқ», — дея жавоб қайтаришган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг